АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши Дональд Трампга тақдим этган КХДР ядро хавфига эҳтимолий жавоб вариантларидан бири Жанубий Кореяда ядро қуроли жойлаштирилишини кўзда тутади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
NBC телеканалига кўра, кенгаш тақдим этган вариантлар орасида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни бартараф қилиш чораси ҳам бор. Ҳужжат Трамп учун Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи арафасида тайёрланган эди.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Си Цзиньпин ва Дональд Трамп КХДР ядро дастури масаласидаги ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш ҳақида келишиб олганини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)