АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида Хитой раҳбари Си Цзиньпинни қабул қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Учрашув расмий зиёфатдан бошланди. Унда Трамп ва Си Цзиньпин турмуш ўртоқлари билан бирга ҳозир бўлди.
АҚШ етакчиси зиёфатдан сўнг журналистларга бўлажак музокаралар ҳақида ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмаслиги, бироқ Хитой раҳбари ва унинг рафиқасини қабул қилиш унинг учун шараф эканлиги, икки томонлама дўстона муносабатларга асос солинганини маълум қилди.
Шу тариқа икки кунлик АҚШ—Хитой саммити бошланди.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга кўра, музокаралар чоғида Шимолий Корея, хусусан, унинг ядро қуролини йўқ қилиш, шунингдек, икки давлат савдо—иқтисодий муносабатлари ҳақида «очиқ-ойдин баҳслар» олиб борилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)