АҚШнинг Суриядаги авиабазага ракета зарбаларидан сўнг нефть нархи кўтарилгани қайд этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Лондондаги ICE Futures биржасида 7 апрель, жума куни эрталаб июнда етказиб бериладиган Brent туридаги нефтнинг баҳоси 0,87 долларга (1,58 фоиз) кўтарилиб, бир баррели учун 55,76 долларни ташкил этди.
Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) майда етказиладиган WTI нефти қиймати ҳам 0,92 долларга (1,78 фоиз) ошиб, бир баррели учун 52,62 долларга етди.
«Сурия нефтнинг йирик ишлаб чиқарувчиси эмас, бироқ юзага келган вазият минтақада можаро авж олиб кетиши хавфини оширади», — дея таъкидлади CMC Markets таҳлилчиси Рик Спунер. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)