Швеция пойтахти Стокгольм марказида юк машинасининг одамлар устига босиб бориши ортидан Дротнинггатан ва Кунгсгатан пиёдалар кўчалари кесишмасида одамлар орасида ваҳима кўтарилган.
Something's happening on Drottninggatan and around Stockholm. pic.twitter.com/YPbrZSe5Mb
— Johnny Chadda (@johnnychadda) April 7, 2017
«Бу ерда ҳақиқий тартибсизлик ҳукмрон. Кўплаб одамлар тротуарда қимирламай ётибди», — деди ҳодиса гувоҳларидан бири Швеция радиосига берган интервьюсида.
Бир неча нашрларнинг хабар беришича, полициячилар ўткинчилардан «зудлик билан орқага қочиш» ва «террорчилар ва терактлардан эҳтиёт бўлиш» ҳақида огоҳлантирмоқда.
Полиция ҳодиса юз берган жойни ўраб олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)