Ўзбекистон Олий лигасининг 5-туридан жой олган «Пахтакор» — «Металлург» ўйинида Damas автомобили ўйналади. Бу ҳақда «Пахтакор» клуби матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ «Пахтакор» 3-турдан жой олган «Динамо»га қарши ўйинда ҳам Damas ўйнаган бўлиб, ўша учрашувни 0:1 ҳисобида бой берганди. «Металлург»га қарши учрашувда клубни майдонга янги бош мураббий — Равшан Ҳайдаров олиб тушади.
Damas ютиб олиш имконияти бир марталик чипта ёки мавсумий абонементи бор мухлисда бўлади. Бир марталик чипталар секторига қараб 10 ва 20 минг сўмдан сотилаётгани айтилган. Бутун бир мавсум учун чиқарилган абонемент эса 180 минг сўм.
Изоҳ (0)