ИШИД террорчилик ташкилоти Россия ҳудудидаги икки ҳужум — Астрахан вилоятидаги икки полициячининг ўлдирилиши ва Росгвардия жангчиларига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
4 апрель куни йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари авария жойига етиб келган полиция ходимларини отиб ташлаб, воқеа жойидан яширинган эди.
Кейинроқ полиция гумонланувчиларнинг икки нафарини қўлга олди, яна беш нафар ҳуқуқбузар қочишга муваффақ бўлди.
6 апрелга ўтар кечаси эса Астраханда номаълум шахслар автомобиль салонидан туриб Росгвардиянинг уч ходимига қарата ўқ узган, улар яраланган, ҳужум қилганлардан бири эса ҳалок бўлган.
Кўп ўтмай Росгвардия жангчилари махсус операция доирасида ушбу икки ҳужум бўйича гумонланувчиларнинг барчасини йўқ қилишга муваффақ бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)