БМТнинг Болалар ташкилоти (ЮНИСЕФ) Суриянинг Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳридаги кимёвий ҳужум оқибатида камида 27 нафар бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
ЮНИСЕФнинг қайд этишича, ҳодиса оқибатида яна 546 киши, жумладан, кўплаб болалар жабрланган.
Фонд вакилларининг қўшимча қилишича, қурбонлар сони ҳали янада кўпайиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)