Суриянинг Хон-Шейхун шаҳрида уюштирилган «газ ҳужуми» билан боғлиқ барча далиллар уни Башар Асад тузуми амалга оширганлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Шунингдек, Пенс Обама маъмуриятини Сурияда кимёвий қурол йўқ қилинишини кафолатлай олмаганликда айблади.
Мазкур фожиа Барак Обама маъмуриятининг Асад тузуми амалга ошираётган мислсиз зўравонликларга қарши туришдаги муваффақиятсизликлар, Россия ва Сурияни кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича ваъдаларининг уддасидан чиқишига мажбурлай олмагани оқибати.Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази маълумотларига кўра, Идлиб вилоятининг Хон-Шейхун шаҳрига уюштирилган «газ ҳужуми»да камида 72 киши, жумладан, 20 нафар бола ва 17 нафар аёл ҳалок бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Майкл Пенс, АҚШ вице-президенти
Изоҳ (0)