Таиланд қироли Рама Х 6 апрель, пайшанба куни янги конституцияни имзолагач, у мамлакат бўйлаб кучга кирди. Бу ҳақда Таиланд телевидениесига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Имзолаш Бангкокдаги Ананта Самакхом тахт залида бўлиб ўтди. Қироллик оила аъзолари, қиролнинг махфий маслаҳатчилари, бош вазир Прают Чан-Очи ва бир қатор вазирлар иштирокида монарх ҳужжатга имзо қўйди. Шундан сўнг, Таиланддаги барча Будда ибодатхоналарида қўнғироқ жаранглади, монахлар дўмбираларни чалиш орқали хушхабарни фуқароларга етказди.
Бундан ташқари, 6 апрель Таиландда миллий байрам — ҳукмрон Чакри сулоласининг куни ҳисобланади. 235 йил аввал тахтга ўтирган қирол Рама I нинг авлодлари 200 йилдан ортиқ вақтдан буён Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик давлатлардан бирини бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)