Европарламент депутатлари Страсбургдаги ялпи мажлисда Украина фуқаролари учун Европа Иттифоқи мамлакатларига қисқа муддатга визасиз тартиб асосида кириш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Энди Украина фуқаролари Европа Иттифоқи мамлакатларига сайёҳлик, хизмат сафарлари ёки бошқа мақсадларда 180 кунлик муддат ичида 90 кунгача кириши мумкин. Айни вақтда, улар Европа Иттифоқи ҳудудида ишлаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Ҳужжат матни аввалроқ Европа Кенгаши томонидан норасмий тартибда келишилган эди. Қонун июнь ойи бошидан кучга кириши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)