Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Вучични Сербия Республикаси Президенти этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Давлат раҳбари ўз мактубида Александр Вучични «юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг янада мустаҳкамланиши ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигига хизмат қилиши»га ишонч билдирди.
Ўзбекистон Президенти Сербиянинг сайланган Президентига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар, Сербия халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.
Изоҳ (0)