«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб ёзади UzDaily.
Лойиҳа завод қувватини 4 марта ошириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутади. Лойиҳанинг амалга оширилиши полимерлар ишлаб чиқаришни ҳозирги 125 минг тоннадан 500 минг тоннагача кўпайтириш имконини беради.
Натижада нефть-кимё тармоғини янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар юзага келади. Лойиҳа қимматбаҳо синтетик нафта хом ашёсини қайта ишлаш ҳамда полиэтилен ва полипропиленнинг янги турларини ўзлаштиришни назарда тутади.
Изоҳ (0)