• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Франциялик олима Фредерик Бопертюи-Брессанд: Амир Темур феномени мени ром этган

    ЎзА мухбири Францияда 1988 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганувчилар ассоциацияси президенти, тарихчи олима Фредерик Бопертюи-Брессанд билан интернет орқали суҳбатлашди.

    Архив. Фото: ЎзА

    Архив. Фото: ЎзА

    – Муҳтарама Фредерик хоним, Соҳибқирон бобомиз ҳаётига қизиқишингизга, Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганувчилар ассоциациясини ташкил этишингизга нима сабаб бўлган?

    – Амир Темур оддий аскарликдан буюк саркарда даражасига чиққан, Мовароуннаҳрдан Ҳиндистону Европагача, Араб денгизидан Сибиргача бўлган улкан ҳудудда кучли давлат барпо этган нодир шахсдир. У тарихдаги бошқа жаҳонгирлардан фарқли равишда бунёдкорлик, илм-фан, маданият ривожига катта эътибор қаратган. Олимлар, меъморлар, ҳунармандлар, табиблар, файласуфлар, шоиру машшоқларга ғамхўрлик қилган. Темур, унинг набираси Мирзо Улуғбек ва бошқа темурийзодалар томонидан ҳамма жойда масжид ва мадрасалар, мақбаралар, карвонсаройлар, ҳаммомлар, шифохоналар, боғлар, каналлар қурдирилган. Мовароуннаҳр, Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа ўлкалардаги маданиятлар синтези темурийлар санъатини юксак даражага кўтарган. Соҳибқирон давридаги тараққиёт Европада уйғониш жараёнига ҳам ҳаётбахш таъсир этган.

    Амир Темур халқаро савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган, бу борада ҳам қатъий тартиб-интизом ўрнатган. Буни Соҳибқироннинг Франция қироли Карл VI билан мактуб алмашганида яққол кўриш мумкин. Испания қироли Генрих III ва Англия қироли Генри IV ҳам Амир Темур саройига элчи жўнатган.

    XV асрдаёқ Европада Амир Темурга ёдгорлик ўрнатилган, у ҳақда кўплаб илмий, бадиий асарлар яратилган.

    Биз ёшлигимиздан ана шуларни ўқиб улғайганмиз ва Амир Темур феномени мени ўзига ром этган. Илмий конференцияларда қатнашиб, олимлар билан суҳбатлашиб билдимки, Амир Темур шахсига қизиқувчилар кўп экан. Ўрта асрлар Шарқ ренессанси, Амир Темур давлатининг қудрати ва аҳамияти ҳақида соатлаб гаплашиб тўймасдик. Бу олимларни бирлаштириш, улар ўртасида илмий мулоқотни йўлга қўйишга эҳтиёж сезилди. Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганувчилар ассоциацияси шу тахлит ташкил этилган.

    – Ассоциация томонидан қандай ишлар амалга оширилди? Яна нималар режалаштирилмоқда?

    – Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Президент Ислом Каримов ташаббуси билан тарихий адолатни тиклаш, буюк шахсларнинг ҳаёти ва бебаҳо меросини ўрганиш, қадамжоларини обод этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу европалик тадқиқотчилар учун ҳам ажойиб имконият яратди. Биз Амир Темур туғилиб ўсган юрт – Ўзбекистонга бориш, Самарқанд ва Шаҳрисабзни ўз кўзимиз билан кўриш бахтига муяссар бўлдик. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти, Темурийлар тарихи давлат музейи ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатдик.

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўз Ватани тарихини чуқур билиши, бундан фахрланиши мени қойил қолдирарди. Бунга 1994 йили Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги, 1996 йили Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги юбилейларида иштирок этганимда амин бўлганман. Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида ўтган «Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» кўргазмаси ҳам улкан воқеа бўлган эди.

    Франциялик таниқли олим, ассоциациямизнинг ўша пайтдаги президенти, профессор Люсен Керен Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини, темурийлар даврининг бой маънавий қадриятларини кўп йиллар давомида самарали илмий тадқиқ этгани, Франция ва Ўзбекистон халқлари маданиятининг яқинлашиши ва ҳамжиҳатлигига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

    2007 йили Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи доирасида ўтказилган халқаро конференцияда «Темурийлар даври мусиқаси» мавзуидаги маърузам билан қатнашдим. «Мовий Самарқанд» ва «Сеҳрли Самарқанд» номли китоб-альбомларим Парижда нашр этилди.

    Ассоциациямиз Ўзбекистон маданияти ва санъатини Франция, умуман, Европада кенг тарғиб қилиб келмоқда. Хусусан, Парижда Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиеванинг концерти, рассом Бобур Исмоилов ва кулол Абдулло Нарзуллаевнинг кўргазмалари ташкил этилди.

    Франция журналларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти олимлари томонидан Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларига бағишланган мақолалар нашр қилинди.

    2016 йили Германия пойтахти Берлинда ўтказилган «Алишер Навоий ва унинг жаҳон адабиёти ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси» мавзуидаги халқаро конференцияда ассоциациямиз аъзолари ўз маърузалари билан қатнашди.

    Ассоциациямизнинг «La Timuride» («Темурийлар») номли журнали бор. Унда Амир Темур ва темурийлар тарихига оид янги тадқиқотлар натижалари, маданий-маърифий тадбирлар ёритиб келинмоқда.

    Режаларимизга келсак, улар жуда кўп. Масалан, Франциядаги машҳур Лувр музейида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган катта кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз.

    Темурийлар тарихининг ҳали очилмаган қирралари кўп, бизда янги-янги ғоялар, мақсадлар мавжуд. Бу буюк тарихни дунёда тарғиб этиш, Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшсак, ўзимизни бахтиёр сезамиз.

    05.04.2017, 11:55   Изоҳ (0)   9842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси сайланди

    05.04.2017, 11:47

    Танқид ва таклиф: «Кўк кит»га нима билан қарши турамиз?

    05.04.2017, 10:53

    Ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар учун бизнес семинар! Ўтказиб юборманг!!!

    05.04.2017, 10:29

    Газетхон шикояти: Самарқанддаги «Камолот уйи» муаммоларига ким ечим топади?

    05.04.2017, 10:00

    «Ўзбекнефтгаз» МХК Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиради

    05.04.2017, 09:10

    Қорақалпоғистонда туман ҳудудларига бириктирилган агрономларга 39 та автомобиль берилди

    05.04.2017, 09:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.