ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг Ироқ шимолидаги Тикрит шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Sky News Arabia телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, террорчилар гуруҳи ўтган кеча Тикрит полиция участкасига ҳужум қилган, шундан сўнг маҳаллий мактаблардан бирига баррикада қуриб олган. Ироқ қўшинлари ўтказган махсус операцияси натижасида барча жангарилар йўқ қилинди.
Салоҳиддин вилоятининг губернатори Аҳмад Абдулла ал-Жубурийнинг сўзларига кўра, можаро сабабли Тикрит шаҳри ва шаҳар атрофидаги кўплаб давлат идоралари вақтинча ёпиб қўйилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)