Пхеньяннинг сўнгги ракета синовлари муносабати билан КХДРга қарши зарба бериш учун Жанубий Корея қўшинлари тўлиқ жанговар шайлик ҳолатига келтирилди, деб ёзади «Корреспондент.net» Корея Респибликаси қуролли кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитасига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, Жанубий Корея қўшинлари «Шимолнинг ҳар қандай провокациясига зудлик билан жавоб қилиш учун тўлиқ жанговар шайликда турибди».
«Бизнинг қуролли кучларимиз Шимолий Кореянинг ядро ва ракета таҳдидларини тийиш ва уларга жавоб қилиш қобилиятларини кучайтиришда давом этади ҳамда огоҳлантирадики, бемулоҳаза провокациялар Шимолий Корея режимининг вайрон бўлишига олиб келади, холос», — дейилади бирлашган қўмита баёнотида.
Аввалроқ Шимолий Корея, дастлабки маълумотларга кўра, ўрта масофага учувчи KN-15 баллистик ракетасини учиргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)