АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трампнинг Вашингтонга кўчиб ўтишини талаб қилувчи петицияни 500 мингдан зиёд киши имзолади, деб ёзади «Корреспондент». Унинг Нью-Йоркдаги Trump Tower қароргоҳида яшаши солиқ тўловчиларга жуда қимматга тушиши айтилмоқда.
«Мелания Трампни Оқ уйда қолишга ёки харажатларни ўзи тўлашига мажбур қилиш» деб номланган петиция Change.org сайтида эълон қилинган эди. Айни пайтгача уни 515 мингга яқин киши имзолади.
Петиция матнида айтилишича, америкалик солиқ тўловчилар биринчи хонимни Trump Tower’да ҳимоя қилиш учун беҳудага катта маблағ тўламоқда. Бу харажатлар давлат учун ижобий натижаларни келтириб чиқармайди ва молиялаштиришдан узиб қўйилиши керак.
ОАВлар маълумотларига кўра, Нью-Йоркда Трамп оиласининг хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳар полиция бошқармаси ҳар куни 127 мингдан 146 минг долларгача сарфлайди.
Изоҳ (0)