Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ўз мамлакати ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмасини эътиборсиз қолдириб, Саудия Арабистонига ташриф чоғида бошига рўмол ўрашдан бош тортди, деб ёзади «Корреспондент.net».
The Independent хабарига кўра, вазирлик экспертлари Мэйга арабча миллий кўйлак кийиб, рўмол ўрашни маслаҳат берган. Аммо ҳукумат раиси маҳаллий анъанага риоя қилмаслигини айтди.
«Умид қиламанки, халқ менда етакчини кўради ва аёл киши нималарга қодир эканлигини тушунади», — деди у.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони қонунларида чет элликларга бош кийим кийиш мажбуриятини юкловчи модда йўқ, бироқ қироллик меҳмонлари одатда мусулмонларга хос қатъий одатларни бузмасликка интилади.
Изоҳ (0)