Европа марказий банки 50 евролик янгиланган купюрани муомалага киритди, деб ёзади «Ведомости». Янги банкнота 2016 йил ёзидаёқ расман тақдим этилган эди. Муомалага жами 5,4 миллиардга яқин янги банкнота киритилади.
Янги купюрага қадимги юнон маъбудаси — Европанинг портретини жойлаштиришди. Уни сув қоғоздаги белгида ва вертикал чизиқда кўриш мумкин. Купюра асосан жигарранг ва тўқ сариқ ранглардан иборат. Банкнота ўлчами худди аввалгиси каби. Аммо битта фарқи бор — пастки чап бурчакдаги 50 рақами қайси бурчакдан қараётганингиздан келиб чиқиб, ўз рангини ўзгартиради.
Ҳар битта купюрада Европа марказий банки президенти Марио Драгининг имзоси бор. Аввалги нусхага 2003—2011 йилларда банкка президентлик қилган Жан-Клод Тришенинг имзоси туширилган эди.
Изоҳ (0)