Эроннинг шимоли-шарқидаги Хуросон Ризовий вилоятида 6,0 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар бермоқда.
Машҳад шаҳридан 80 километр узоқликда қайд этилган эпимарказда бешта қишлоқ жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, офат ҳудудида бир неча юз киши қолиб кетган бўлиши мумкин.
Тахминий вайронагарчиликларни баҳолаш мақсадида воқеа жойига уч гуруҳдан иборат мутахассислар юборилди. Барча қутқарув хизматлари тайёргарлик ҳолатига келтирилди.
Жароҳат олган ва жабрланганларни кутиб олиш учун маҳаллий шифохоналар тайёр турибди. Ҳалок бўлганлар ва етказилган зарарлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Эрон миллий сейсмология хизмати яқин орада такрорий силкинишлар бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)