Шу йилнинг 2 апрель, якшанба куни соат 11:20 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида Lacetti русумли автомашина икки нафар пиёдани уриб юбориб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган бошқа Lacetti автомашинасига урилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, йўл-транспорт ходисасини содир этилишида гумонланаётган Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси ушланган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)