Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун (pdf)ни имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ушбу шартнома Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан 28 март куни ратификация қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Москва шаҳрида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни ва икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаган эди.
Битим доирасида томонлар бир-бирига ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ишлар, хизматлар ва бошқаларни етказиб бериши мумкин. Бундан ташқари, томонлар қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ҳам бажаради.
Изоҳ (0)