Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 16 февралда қабул қилинган, 28 март куни эса Сенат томонидан маъқулланганди.
Битим 2016 йил 17 октябрь куни Тошкентда тузилган эди.
Ҳужжатни Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Салоҳиддин Раббоний имзолаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)