Санкт-Петербург метросининг «Плошчад Восстания» бекатида ишламай қолган портловчи ускуна топилди. Ҳодиса жойида сапёрлар иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Фонтанка» нашри маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
3 апрель, душанба куни Санкт-Петербург метросининг «кўк» линиясида «Сенная плошчад» бекатидан «Технологический институт» бекатига кетаётган поездда портлаш юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 50 га яқин киши жабрланган, 10 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)