Сербия бош вазири Александр Вучич президент сайловларида ғолиб бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, Вучич овозларнинг 58 фоизини тўплаган.
Иккинчи ўринни мухолифатдан номзод Саша Янкович 14 фоиз овоз билан эгаллади.
Аввалроқ Александр Вучич Югославиянинг НАТО томонидан бомбардимон қилиниши 18 йиллигига бағишланган хотира маросимида Сербия ҳеч қачон НАТО аъзосига айланмаслигини айтган эди.
Изоҳ (0)