Калифорния штатидан Конгрессга сайланган демократ Жэки Спиир 1 апрель, шанба куни Дональд Трампга Twitter’даги саҳифасида ёзув қолдиришни ман этувчи қонун лойиҳасини киритиш ниятини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Келгуси ҳафтада президентга бирон бир назоратсиз Twitter’да ёзув қолдиришни тақиқловчи қонун лойиҳасини киритаман», — дея ёзув қолдирди Жэки Спиирнинг ўзи ҳам Twitter’даги саҳифасида.
Бунга Трампнинг ОАВдан Россия билан гўёки алоқалари ҳақидаги «ёлғон маълумотларни тарқатишни бас қилиш» ва бунинг ўрнига сайловолди штаби эшитилгани билан боғлиқ можарони ёритишни талаб қилган твити сабаб бўлди.
Кейинчалик Жэки Спиир қонун лойиҳаси 1 апрель ҳазили эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)