Аргентина пойтахти марказида минглаб кишилар ҳукуматни қўллаб-қувватлашини билдириш учун тўпланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Акция «Демократия учун марш» деб ном олди. Маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилган кадрлар орқали бунга ўхшаш намойишлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтганини кўриш мумкин.
Мазкур марш Аргентинада ўтган ойда амалдаги ҳукуматга қарши бир неча норозилик акциялари ўтказилганидан сўнг чақирилди. Энг оммавий намойиш мамлакатдаги энг йирик касаба уюшма — Меҳнат конфедерацияси томонидан ўтказилди.
Унинг қатнашчилари маошлар пастлиги, оммавий ишдан бўшатишлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар зарар кўришига олиб келган айрим импорт божлари бекор қилинишига қарши норозилик билдирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)