АҚШ президенти Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев бу касаллик ҳақида “Дарё”га изоҳ берди.

Мутахассиснинг тушунтиришича, артериал қон тизими тўқималарга қон олиб келувчи ва тўқималарда моддалар алмашинувидан кейин ундан қонни олиб кетувчи қон томир тизими бор. Буни веноз қон томир тизими дейилади.
Умуман олганда, веноз дистциркулятор энсефалопатия деган ташхис ҳам бор. Бу, айниқса, бош мияда веноз қон айланишининг секинлашувида, пасайишида юзага келадиган касаллик. Доимий бош оғриғи, уйқучанлик, хотира пасайиши, умумий ҳолсизлик билан намоён бўлади.
Энди Трампнинг қўлида кўкарган жойлар аниқланганлиги — балки оёғида ҳам бордир — одатда бу веноз қон айланишининг етишмовчилигида бўладиган ҳолат, деди профессор.
Зарифбой Ибодуллаевнинг айтишича, баъзан қон суюлтирувчи дориларни узоқ муддат ичиб юрса ҳам кўкаришлар пайдо бўлади.
Бундай вақтда коагулограмма текширувини қилиб, анализ топшириш тавсия этилади.
Бу оғир касаллик эмас, лекин сабабини ҳам аниқлаш керак. Нега деса, лейкозда ҳам, лейкемияда ҳам баъзан мана шунақа кўкаришлар пайдо бўлади, деди Зарифбой Ибодуллаев.
Оқ уй матбуот котиби Каролин Левиттнинг баёнотига кўра, Трампнинг қўлида сўнгги кунларда кўкариш ва шишлар пайдо бўлган. Шу сабаб президент бир қанча тиббий таҳлиллар топширган. Оқ уй шифокори Шон Барбабелла ҳам бу борада журналистларга интервью берган. Унга кўра, бу касаллик хавфсиз ва жуда оддий бўлиб, у одатда 70 ёшдан ошган одамларда кўп учрайди.
Президентда ўткир томир тромбози ёки артериал касаллик аниқланмаган ва тест натижалари мутлақо нормал. Оқ уй шифокори Шон Барбабелла ҳам бу борада журналистларга интервью берган. Унга кўра, бу касаллик хавфсиз ва жуда оддий бўлиб, у одатда 70 ёшдан ошган одамларда кўп учрайди.
79 ёшли Трамп мунтазам равишда ўзининг соғломлигини таъкидлаб келган. Ҳатто у бир вақтлар ўзини “дунёдаги энг соғлом президент” деб таърифлаганди.
Изоҳ (0)