Сан-Маринода давлат раҳбари вазифасини биргаликда бажарадиган капитан-регентлар лавозимига илк бор икки аёл — Ванесса ДъАмброзио ва Мимма Дзаволи сайланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жаҳондаги энг митти мамлакатлардан бири парламенти томонидан сайланган янги капитан-регентлар Сан-Маринони 2017 йил 1 октябрига қадар бошқаради.
Шуниси ҳам борки, 1991 йилдан 2012 йилгача мазкур лавозимни 10 нафар аёл эркаклар билан биргаликда эгаллаган эди. Маълумот учун, 28 ёшли Ванесса ДъАмброзио дунёдаги энг ёш давлат ёки ҳукумат раҳбари бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)