Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат Олий суди ҳамда конгресс ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, Венесуэла мудофаа кенгаши ҳам Олий суднинг парламент ваколатларини ўзига олиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирган.
Аввалроқ Венесуэла Олий суди мухолифат назоратидаги парламент ўрнига ўзини қонунчилик органи деб эълон қилиб, депутатларни иммунитетдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)