Словакияда автомобилнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 3 ўқувчи ҳалок бўлди, яна 6 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўқувчилар йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган қишлоқдаги коттежда бўлгани ва синфдошларининг туғилган кунини нишонлагани айтилмоқда. Ҳайдовчининг қонида 0,42 промилле алкоголь аниқланган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари икки версия — 9 ўқувчининг барчаси автомобилда бўлгани, шунингдек, улардан айримлари машинада бўлиб, қолганлари воқеа пайти пиёда кетаётгани ҳақидаги тахминларни кўриб чиқмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)