АҚШ президенти қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер 740 миллион доллар қийматидаги кўчмас мулк ва бошқа активларга эга.
Бу ҳақда Оқ уй тақдим этган ходимлар даромадлари декларацияларига таяниб, Тҳе New Торк Times маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
Мазкур маълумотларга кўра, Иванка Трамп Вашингтон марказидаги Trump International Hotel меҳмонхонасида 5—25 миллион долларга баҳоланаётган улушга эга. 2016 йил январидан 2017 йил мартигача ушбу улуш 1—5 миллион доллар даромад келтирган.
Иванка Трамп расман давлат хизматчисига айланганидан сўнг меҳмонхонадан қандай даромад олиши мумкинлиги ҳозирча мавҳум бўлиб турибди
Маълумот учун, Bloomberg Дональд Трамп маъмуриятини АҚШ тарихидаги энг бадавлати деб тан олди. Оқ уй ходимларининг жами мол-мулки 12 миллиард долларга етади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)