БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Украина шарқида 1 апрелдан жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилишини олқишлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бош котиб уч томонлама контакт гуруҳи томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш, Минск шартномаларига мувофиқ оғир қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетиш тартибларига амал қилиш бўйича янги келишувни маъқуллайди. Бу хавфсизлик масалаларини кўриб чиқишда силжишга эришишга ёрдам беришига умид билдирди», — дейилади халқаро ташкилот баёнотида.
Антониу Гутерриш можаро томонларини зиммаларига олган мажбуриятларига «тўлиқ риоя этиш»га чақирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)