«Боко Ҳарам» террорчилик ташкилотининг жангарилари шимоли-шарқий Нигерияда 22 қизни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жангарилар қишлоққа уюштирган биринчи ҳужумида 18 нафар қизни ўғирлаб кетган, кейинроқ иккинчи ҳужумда яна тўрт қиз олиб қочилган.
Бундан ташқари, жангарилар тўлов тўлашдан бош тортган чўпонни ўлдирган.
Аввалроқ, Нигерияда ўғирлаб кетилган 100 нафарга яқин мактаб қизлари жангариларга турмушга чиқишга мажбур бўлганлиги учун, «Боко Ҳарам» асирлигидан озод бўлишдан бош тортишгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)