Россия ҳукумати Владимир Путинга Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартномани Давлат думасига ратификация учун киритишга жўнатди. Ҳукуматнинг тегишли қарори 28 мартда имзоланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Россия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари — армия генерали Сергей Шойгу ва генерал-полковник Қобул Бердиев 2016 йил 29 ноябрда Москвада ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома ҳамда 2017 йилда ҳарбий идоралар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаган эди.
Шартномага кўра, томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)