Қатар бош вазири Лондондаги Grosvenor House Hotel’даги чиқишида мана шу ҳафтадаёқ амирлик Британияга янги, кенг кўламли сармоя киритиши борасида сўз очди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Қатар Британияга буткул ишонади ва бу ишончни қўшимча сармоя киритиш орқали кўрсатиб беради, биз буни яқин ўй йиллар ичида амалга оширишни режалаштирганмиз», — дейди шайх Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа ат-Таний Буюк Британиядаги икки кунлик расмий ташрифи доирасида.
Киритилиши мумкин бўлган сармоя борасида бошқа маълумотлар берилмади.
Маълумот учун, Қатар 1971 йилга қадар Британия мустамлакаси бўлган. Британияга келтириладиган суюлтирилган табиий газнинг 90 фоизи дунёда уни қайта ишлаш бўйича етакчи бўлган Қатар ҳисобига тўғри келади.
Изоҳ (0)