«Аҳрор аш-Шом» террористик ташкилотининг суриялик қўзғолончилари Латакия вилоятида Россия вертолётини уриб туширганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Al-Masdar News нашрига таяниб, Meduza хабар берди.
Қўзғолончилар тарқатган хабарда вертолёт Туркия билан чегарадош ҳудудда ердан ўт очиш орқали уриб туширилгани айтилган.
«Аҳрор аш-Шом»даги манба хабарига кўра, россиялик ҳарбийлар вертолёт қулаши мумкин бўлган ҳудудда қидирув операциясини бошлаб юборди.
Вертолёт бортидаги одамлар сони ва уларнинг тақдири борасида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, деб ёзади Al-Masdar News нашри.
Аммо Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда Россия вертолёти уриб туширилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Россия 2015 йилнинг сентябридан бери Сурияда махсус операция ўтказиб келади. Март ойининг ўрталаридаги расмий маълумот бўйича Сурияда 28 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)