Жанубий Корея суди 30 март, пайшанба куни прокуратуранинг мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хени ҳибсга олишга ордер бериш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Прокуратура Пак Кин Хени порахўрлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбламоқда.
«Шу пайтгача кўплаб далиллар йиғилган. Аммо гумонланувчи уларнинг аксариятини тан олмаётгани сабабли унда мазкур далилларни инкор этиш имконияти мавжуд. Собиқ президент ҳибсга олинишига эришмаслик адолатсизлик бўларди, чунки шериги Чхве Сун Силь, коррупциявий можарога алоқадор қатор бошқа шахслар қўлга олинди», — дейилади прокуратура баёнотида.
Изоҳ (0)