Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши янада жипслашган миллатни тузишга имкон беради деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ҳозирги чегараларини сақлаб қоладиган миллат тўхтатиб бўлмайдиган кучга айланади. Бу ҳақда Press Association нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
«Биз янада глобал Буюк Британияни яратиш имкониятидан фойдаланамиз. Ишончим комилки, қачонки бирга ишласак, қачонки Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиядан иборат буюк иттифоқ нимагадир эришишга қарор қилса ва биргаликда фидокорона ишласа, биз тўхтатиб бўлмайдиган кучга айланамиз», — деб нашр Тереза Мэй 27 март, душанба куни Шотландияда сўзлайдиган нутқидан иқтибос келтирмоқда.
Ҳукумат раҳбари ўз нутқи учун жойни ва вақтни бежизга танламаган. 28 март, сешанба куни Шотландиянинг ҳудудий парламентида мустақиллик бўйича иккинчи референдумни ўтказиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтади. Ташаббус ҳудудий қонунчилик органида кўпчиликни ташкил этадиган Шотландия миллий партияси томонидан киритилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)