26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси Санкт-Петербургга қўнаётган иккита йўловчи самолёт чақмоққа дуч келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Самара шаҳридан учиб келаётган Boing-737 ҳаво кемасининг учувчиси қўнишдан олдин чақмоққа дуч келингани ҳақида хабар берган. 15 дақиқадан сўнг Москвадан учиб келаётган бошқа самолётнинг учувчиси лайнер корпуси яқинига чақмоқ тушганини маълум қилган.
Учувчиларнинг сўзларига кўра, чақмоқ шу даражада кучли бўлганки, бир неча сония давомида бошқарув кабинасини ёруғлик қопланган ва вақтинча кўриш ёмонлашган.
Икки ҳолатда ҳам лайнерлар Пулково аэропортига муваффақиятли қўнган.
Парвоздан кейинги техник кўрик вақтида иккала лайнернинг корпусига чақмоқ натижасида зарар етгани аниқланган. Ҳодиса юзасидан таҳлил олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосланиб, самолётларнинг кейинги парвозларга қўйилиши юзасидан қарор қабул қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)