Хитой расмийлари дунёнинг 90 дан ортиқ давлатида яширинишга ҳаракат қилган 2566 нафар қочоқ коррупциячини хориждан қайтаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 2014—2016 йилларда ўтказилган «Самовий тармоқ» кампанияси якунларини таҳлил қилган China Daily маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мамлакатга 100 нафар энг кўп қидирилаётган коррупциячидан 39 нафари олиб келинди. Четга олиб чиқиб кетилган 8,6 миллиард юанни (1,25 миллиард доллар) ҳам қайтаришга эришилди.
Нашрга кўра, 1283 киши Хитойга ўз ихтиёри билан қайтди ва ўз айбига иқрор бўлди. Улардан 410 нафари мамлакат Коммунистлар партияси аъзоси бўлган ва давлат идораларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
2014 йилда чет элга 101 давлат хизматчиси чиқиб кетишга уринган бўлса, ўтган йили бу рақам 19 кишигача камайди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)