Либерал кучлар вакили, «Тобуро» демократик партияси собиқ етакчиси Мун Чжэ Ин кетма-кет 12 ҳафтадан буён Корея Республикаси президентлигига потенциал номзодлар рўйхатида етакчилик қилмоқда, деб ёзади «ТАСС» ижтимоий тадқиқот маълумотларига таяниб.
«Сўров иштирокчиларининг 34,4 фоизи Мун Чжэ Ин учун сайловларда овоз беришга тайёр, бу аввалги ҳафтадаги кўрсаткичдан 2,2 фоизга камроқ демакдир», — дейилади Realmeter агентлиги хабарида. Унинг рейтинги бироз пасайганини экспертлар «Тобуро» демократик партиясидан тўрт номзод ўртасида рақобат кучайгани билан изоҳлади.
Оммабоплик бўйича иккинчи ўринда Чхунчхон-Намдо провинцияси губернатори Ан Хи Чжон 17,1 фоиз, учинчи ўринда Халқ партияси собиқ раҳбари Ан Чхол Су 12,6 фоиз, кейинги ўринда эса Соннам шаҳри мэри Ли Чжэ Мён 10,2 фоиз кўрсаткич билан жойлашди.
Корея Республикаси президентлигига муддатидан олдинги сайловлар 9 майга белгиланган.
Изоҳ (0)