Бухоро вилоятида Ўзбекистон миллий автомагистрали тизимидаги Қоровулбозор тумани орқали ўтувчи «Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу» халқаро йўлидаги вилоятлараро Аму—Бухоро машина канали устида барпо этилган янги кўприк фойдаланишга топширилди, дея хабар қилади ЎзА.
Инвестиция дастурига кирган ушбу объектда «Қашқадарё кўприк хўжалик ихтисослаштирилган сақлаш таъмирлаш ва фойдаланиш» бошқармаси жамоаси томонидан 11,8 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
Кўприк аввалгисига нисбатан уч баробар кенг бўлиб, эни 27, узунлиги 72 метрни ташкил этади. Тўрт полосали йўлдаги янги кўприкнинг ўтказиш қобилияти, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражаси кескин ошди. Иншоотнинг икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилган.
Халқаро аҳамиятдаги ушбу автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади. Инвестиция дастури доирасида янги кўприкнинг икки томонидаги автотрассанинг 5 километрлик қисми қайта қурилади.Ш.Эгамов, «Бухороавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори ўринбосари
Мавзуга доир: Аму-Бухоро канали устидан ўтган эски кўприк 2016 йилда қулаган эди. Янгиси Наврўзда фойдаланишга топширилади
Изоҳ (0)