27 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Президент жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади. Тадбирларни тасдиқловчи қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 14 март куни имзоланган.
2. Ravon 2017 йилда Россиядаги савдо ҳажмини 25 марта оширишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчилар Россияда йилига 50 мингта Ravon автомобилларини сотишни мақсад қилган.
3. Дональд Трамп мамлакатга келувчи муҳожирларнинг камайганини маълум қилди. «Кўплаб муҳожирлар ҳатто мамлакатга киришга ҳаракат қилмаяпти», — деб ёзган Трамп ўз саҳифасида.
4. Самвел Бабаян мухлислардан далда сўраб, балки эртага истеъфога чиқиши мумкинлигини айтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март, сешанба куни Қатарга қарши ЖЧ—2018 саралаш учрашувини ўтказади.
5. Ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоровни калака қилмоқчи бўлган африкалик нокаутга қандай учради? Зимбабвелик Чарлз Манюичи бекор бундай қилиқ қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)