Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 28—29 март кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Абдулазиз Комилов Парижда Марказий Осиё давлатлари ва Франция ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиши кўзда тутилган.
Ташриф давомида Париж шаҳрида Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро, Франция тараққиёт агентлиги ва MEDEF — Француз корхоналари ҳаракати раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)