Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятига 26 март кунининг тонгида етиб келди, дея хабар қилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Екатеринбургда делегацияни Свердловск вилояти ҳукумати расмий вакиллари ҳамда «Урал ўзбеклари иттифоқи» раҳбари З.Оллобергановлар кутиб олди.
Режага асосан делегация аъзолари «Университетский» технопаркига ташриф буюрди. Замонавий техника ютуқлари билан жиҳозланган технопаркни директор ўринбосари М.Нуриев таништирди.
Шунингдек, кун давомида Екатеринбургда жойлашган Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Ельцин марказига саёҳат уюштирилди.
Кун якунида ўзбекистонлик меҳмонлар учун «Урал ўзбеклари иттифоқи« жамоат ташкилоти томонидан юқори савияда маданий дастур ташкил этилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)