Дунё иқтисодиёти бундан кейин ҳам глобаллашув ва эркин савдони ривожлантириш йўлидан бориши лозим. Бу ҳақда Хитой бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли Боаодаги Осиё иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Осиё тараққиёти дунё билан боғлиқ. Шу билан бирга, дунёнинг гуллаб-яшнашини ҳам Осиёсиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз глобаллашувдан кўп нарса олдик, бироқ бунга катта ҳисса ҳам қўшдик», — дея таъкидлади Чжан Гаоли.
Хитой бош вазири ўринбосарига кўра, Осиё давлатлари биргаликда иқтисодий глобаллашув ва жаҳон савдосини илгари суриш учун тинч-осойишта ривожланиш, инновацион тараққиёт, ривожланишнинг очиқлиги, биргаликда баҳам кўриш ҳамда адолат ва тенглик тамойилларига таяниши зарур.
«Биз жанубий давлатлар глобал иқтисодиётни ривожлантиришда иштирок этишига кўмак беришимиз лозим. Шунингдек, эътиборимизни айрим мамлакатларда қашшоқликка қарши курашга қаратишимиз талаб этилади», — дея хулоса қилди мансабдор. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)