АҚШ Россиянинг 8 компанияси ва ўқув юртига нисбатан санкциялар жорий этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Санкциялар «Рособоронэкспорт» компанияси, «Авиаэкспорт» ва «Базальт» бирлашмалари, 150-авиация-таъмирлаш заводи, Жуковский ва Гагарин номидаги ҳарбий-ҳаво академияси, Ульяновск фуқаролик авиацияси институти, Урал фуқаролик авиацияси машғулот маркази, Коломнадаги машинасозлик конструкторлик бюросига нисбатан қўлланди.
Мазкур компания ва ўқув юртлари АҚШнинг тарқатмаслик тўғрисидаги қонунчилигини КХДР, Эрон ҳамда Сурия билан алоқалар туфайли бузганликда айбланди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)