Мосулдан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Ҳамам-ал-Алилда ИШИДнинг 4 нафар жангариси ҳарбийлар томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда RT нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, 25 мартга ўтар кечаси Ироқ ҳарбийлари ва олти нафар жангари ўртасида отишма юз берган. Натижада тўрт нафар террорчи йўқ қилинган, икки нафари эса яширинишга улгурган.
Отишма юз берган ҳудуд ИШИД жангариларидан икки ой аввал озод қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, террорчилар икки ой мобайнида ер остидаги чуқурда яшириниб ётган ва ўтган тунда ундан чиқишга қарор қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)