Гонконг маъмурияти собиқ бош котиби Керри Лам маъмурият раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Керри Лам 26 март, якшанба куни бўлиб ўтган сайловлар чоғида сайлов комиссияси аъзоларининг 1194 овозидан 777 тасини тўплади. Сайловларда ғалаба қозониш учун 600 дан ортиқ овоз етарли эди.
Унинг энг яқин рақиби Жон Цанг учун комиссиянинг 365 аъзоси овоз берди.
Маълумот учун, Керри Лам Гонконг маъмуриятини бошқарган илк аёл бўлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)