Осиёдаги тинчлик-осойишталик Афғонистондаги вазият барқарорлиги билан бевосита боғлиқ. Бу ҳақда Афғонистон парламенти юқори палатаси спикери Фозил Ҳодий Муслимёр маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Афғонистондаги барқарорлик бутун минтақадаги барқарорликнинг асосидир. Минтақада террорчилик билан кураш масаласи Хитойнинг «Буюк ипак йўли» стратегияси нечоғли муваффақиятли амалга оширилишига ўз таъсирини кўрсатади.Спикерга кўра, экстремизм, хусусан, ИШИДга қарши кураш Осиёдаги барча давлатлар олдида турган вазифадир.Фозил Ҳодий Муслимёр, Афғонистон парламенти юқори палатаси спикери
Агарда Афғонистонда тинчлик ўрнатилмаса, уруш истиқболда Хитойга ҳам кўчиб ўтиши мумкин.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Фозил Ҳодий Муслимёр, Афғонистон парламенти юқори палатаси спикери
Изоҳ (0)